UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  1 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  5 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  23 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  4 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1

"Динамо": Назорат ўйинлари ва янги футболчилар ҳақида Янгиликлар

"Динамо": Назорат ўйинлари ва янги футболчилар ҳақида

Айни паллада Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик босқичи доирасидаги иккинчи йиғинни ўтказаётган «Динамо» жамоаси бир қатор назорат учрашувларини ўтказиб, унда янги футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.
Жамоамиз ПФЛ Кубогида иштирок этмаётган бўлсада, Олий Лига клубларига қарши бир қатор назорат ўйинларини ўтказмоқда. Хусусан, вакилларимиз 15 февраль куни Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўйин ўтказишган бўлишса, 16 февралда «Сўғдиёна»га қарши ўйинга тушишди. Наманган клубига қарши ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, асосон ёш футболчилар тўп сурган Жиззах жамоасига қарши ўйинда эса 0:2 ҳисоби қайд этилди.

Ҳозирда Тачмурод Агамуродов қўл остидаги жамоада бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Жумладан, улар орасида Максимилиан Фомин, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко, Азиз Ибрагимов, Николай Чипов, Александр Болиян, Константин Мандриченко сингари номларни учратиш мумкин. Улар орасин Николай Чипов, Александр Болиян, Константин Мандриченколар легионер ҳисобланишади. Чипов Болгария чемпионатидан ташриф буюрган. У сўнгги мавсумда ўзи тўп сурган «Нефтохимик» клубининг Болгария «А» лигасидаги учинчи давранинг энг яхши футболчисига айланган. Болиян 2012 йилда Туркманистон чемпионати тўпурари бўлган ва айни дамда терма жамоа аъзоси саналади. Мандриченко ҳам Молдава клубларида тўп сурган. Жамоамиз февраль ойи якунига қадар пойтахтимизда машғулотларни давом эттиришади.

Назорат учрашуви. 15 февраль

«Навбаҳор» – «Динамо» - 2:1

Голлар
: Азамат Бобожонов 12, - 1:0. Дилшод Жабборов 40, - 2:0. Александр Болиян 68 пенальти, - 2:1.

«Навбаҳор»: Хуршид Хўжаев, Бобур Акбаров, Ботир Тўрабоев, Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Азамат Бобожонов, Дилшод Жабборов, Раббим Ҳасанов, Суннатилла Мамадалиев, Санъат Шихов, Шаҳбоз Эркинов.

Захира: Эмил Михайлов, Дониёр Усмонов, Тимур Кагиров, Раҳматулло Мелибоев, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Сардор Теляков, Омон Бик Халилов.

«Динамо»: Андрей Мельничук, Максимилиан Фомин, Илдар Маматказин, Акмал Холмуродов, Аваз Агалиев, Комил Шарофитдинов, Отабек Зокиров, Павел Смоляченко, Азиз Ибрагимов, Николай Чипов, Александр Болиян.

Захира: Муҳиддин Худоёров, Рустам Тоштурдиев, Жасур Азимов, Аминжон Файзуллаев, Бунёд Исроилов, Ислом Шарипов, Миркомил Локаев, Мурод Тўйчибоев, Константин Мандриченко, Азиз Мансуров.

Назорат учрашуви. 16 февраль

«Динамо» – «Сўғдиёна» - 0:2

Голлар:
Элёр Жаҳонов, Санжар Рашидов.

Четлатишлар: Азиз Ибрагимов - Ренат Байрамов.

«Динамо»: Муҳиддин Худоёров, Илдар Маматказин, Комил Шарофитдинов, Мурод Тўйчибоев, Миркомил Локаев, Отабек Зокиров, Аминжон Файзуллайев, Ислом Шарипов, Жасур Азимов, Азиз Мансуров, Бунёд Исроилов.

Захирадан тушганлар: Андрей Мельничук, Аваз Агалиев, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Максимилиан Фомин, Николай Чипов, Александр Болиян.

«Сўғдиёна»: Михаил Спиридонов, Акбар Саттаев, Элёр Орипов, Элёр Жаҳонов, Музаффар Музаффаров, Сайдулло Раҳматов, Санжар Рихсибоев, Анвар Ражабов, Илҳом Комилов, Санжар Рашидов, Бобур Қосимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика