«Динамо»: Навбатдаги рақиб – «Навбаҳор»

Narzulla Saydullayev
25 фев 2014
Пойтахтдаги йиғинда назорат ўйинларига катта эътибор қаратаётган «Динамо» жамоаси Тошкентдаги сўнгги ўйинини 27 февраль куни ўтказиб, Самарқандга қайтади.
Пайшанба кунги учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши майдонга тушишади. Ушбу баҳсдан кейин жамоага 2 март кунигача қисқа таътил берилади.

Мартнинг иккинчи кунидан сўнгги тайёргарликларни Самарқанддаги қароргоҳда бошлайдиган жамоамиз машғулотларга киришади. Аксарият футболчилар билан шартнома имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, март ойининг дастлабки ҳафтасида Навоий шаҳрида «Қизилқум»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Олий лига 1-тур учрашувида Қаршида маҳаллий «Насаф» меҳмони бўлади. Ўйин 15 март шанба куни ўтказилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz