“Динамо”: “Насаф” жамоаси билан назорат учрашуви бўлади
18 июл 2016 17:50
Янгиликлар
“Динамо”: “Насаф” жамоаси билан назорат учрашуви бўлади
Ушбу учрашувнинг энг қизиқарли томони, “аждарлар” сафига яқинда келиб қўшилган бир қанча янги футболчиларнинг майдонга тушишидир.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” жамоаси иккинчи даврадан ўз таркибини кучайтириш мақсадида, бир неча янги легионер футболчиларни ҳам таклиф қилган. Ушбу янги футболчилар ҳам назорат учрашувида майдонга тушишлари мумкин.
Бундан ташқари жамоа кўригида маҳаллий футболчилар ҳам бор. Булар, биринчи даврада “Олмалиқ” сафида тўп тепган ярим ҳимоячи Никита Павленко ва дарвозабон Максим Криушевлар ҳам ҳозир жамоа машғулотларида иштирок этаяпти.
Шунингдек, мухлислар ўтган мавсумда Эроннинг “Сепахон” жамоасида тўп тепган ва иккинчи даврадан “Насаф” жамоаси аъзосига айланган – Фозил Мусаевнинг ҳам ўйинига гувоҳ бўлишлари мумкин.
Бизга маълум бўлишича, ушбу ўртоқлик учрашувини бевосита стадионда туриб томоша қилиш учун Қаршидан ҳам кўпсонли мухлислар Самарқандга ташриф буюришади.
Фикрлар