UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

«Динамо» йиғинни тоғда ўтказмоқда Янгиликлар

«Динамо» йиғинни тоғда ўтказмоқда

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси 6 июль кунидан бошлаб Олий Лига иккинчи даврасига тайёргарликни бошлади.
Камо Газаров бошчилигида ўтаётган ўқув-йиғин машғулотлари Самарқанд шаҳридан 40 километр узоқликда бўлган Ургут тумани тоғ-тизмаларидаги қароргоҳимизда ўтказилмоқда. Ушбу йиғинда мураббийлар асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратишган.

6-16 июль кунги ўқув-йиғинидан сўнг, жамоа Самарқандга қайтиб икки томонлама назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

19 июлдан эса жамоанинг йиғини Тошкентга кўчиб, пойтахтда ҳам бир ҳафталик йиғин ташкил этилади. 26 июль кунига қадар давом этадиган йиғин мобайнида таркибда ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, назорат ўйинлари ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» иккинчи даврани 14-турда «Насаф» жамоасига қарши Самарқандда ўтадиган ўйин билан бошлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика