"Динамо" Илёс Ҳайровга жавоб берди

18 фев 2014, 09:00
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда олиб бормоқда.
ПФЛ Кубогининг чорак финалидан чиқиб кетган жамоа айни вақтда умумий машғулотларга киришди. Кунига икки маҳалдан шуғулланаётган самарқандликлар сафини, ҳужумчи Илёс Ҳайров тарк этди.

Мусобақадаги мағлубият "Динамо" жамоасининг режасига бироз ўзгартириш киритди. Жамоа энди ўртоқлик учрашувларини кўпайтиради.


Манба: championat.asia