«Динамо»: Фирдавс Абдусалимовни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2017
Бугун - 27 ноябрь «Динамо» клуби футболчиси Фирдавс Абдусалимов учун унутилмас сана бўлиб қолади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида тўп сурган 22 ёшли Самарқанд футболи тарбияланувчиси, «Динамо» клуби ҳимоячиси Фирдавс Абдусалимов бугун бўйдоқлар сафини тарк этиб, оила қурмоқда.

Ўзининг бахт ва висол кечасини нишонлаётган футболчимиз Фирдавс Абдусалимовга «Динамо» футбол клуби ва минглаб мухлислар номидан бахт ва саодат тилаб қоламиз. Оила деб аталмиш кошонага қадам қўяётган икки ёшга фаровон ҳаёт йўлини сўраймиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz