«Динамо» эртага янги футболчиларни таништиради

Narzulla Saydullayev
10 мар 2015, 17:15
«Динамо» футбол клуби ҳар йилги анъанасига кўра, янги мавсум олдидан янги футболчилар тақдимотини ўтказади.
11 март чоршанба куни Самарқанддаги «Registon Plaza» (собиқ «President Hotel») меҳмонхонаси анжуманлар залида ўтказиладиган таништирув маросимида вилоят футболи раҳбарлари, ОАВ ходимлари ҳамда фахрий ва ашаддий мухлислар иштирок этишади. Ушбу тадбир соат 14:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz