UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  0 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  2 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  18 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди Янгиликлар

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди

Бугун, 20 май куни "Динамо" ПФК қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоанинг сўнгги турларда қайд этган қониқарсиз натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, клуб бош мураббийи Предраг Роган билан дўстона хайрлашилгани маълум қилинди. Сербиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилди. "Динамо" ҳамда мураббийлар ўртасидаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. "Динамо" жамоаси Предраг Роган ва Иван Йевичга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

"Динамо" клуби раҳбарияти қарорига кўра, бош мураббий этиб шу пайтга қадар клуб спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Шипилов тайинланди. Андрей Сергеевич "Пахтакор" мураббийлар штаби ва "Металлург" клуби бош мураббийи сифатидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. "Динамо" ПФК раҳбарияти катта масъулият юкланган жамоанинг янги бош мураббийига омад ва зафарлар тилайди.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 10-тури доирасида 23 май куни ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади.


Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика