"Динамо" 9-15 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади
09 мар 2018 11:17
Янгиликлар
"Динамо" 9-15 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади
Тошкентдаги дастлабки йиғинни 5 март куни якунлаб Самарқандга қайтган “Динамо” жамоаси икки кунлик хордиқдан кейин бугун яна пойтахтга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди.
6 март куни Самарқандда жамоа футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугун 9 март, жума куни “Динамо” яна Тошкентда йиғин ўтказиш учун жўнади. Клуб 9-15 март кунлари пойтахтимизда бўлиб, назорат баҳсларида майдонга тушади. Тайёргарлик жараёнида таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. “Динамо” 16 март куни яна Самарқандга қайтиб, Про-Лига баҳсларига сўнгги тайёргарликларни ўз қароргоҳида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига дастлабки тури доирасида Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 25 март, якшанба куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар