Димитар Бербатов: “Ҳаттоки Месси ва Роналду ҳам МЮдаги вазиятни ўзгартиролмайди”
24 янв 2020 23:53
Янгиликлар
Димитар Бербатов: “Ҳаттоки Месси ва Роналду ҳам МЮдаги вазиятни ўзгартиролмайди”
“Манчестер Юнайтед” собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов маникунианликларнинг қишги трансфер ойнаси вақтидаги трансферлари ҳақида ўз муносабатини билдирди.
“Мен доимо Бруно Фернандеш ҳақида ўқияпман, аммо у сеҳргар эмас. Наҳотки инсонлар ҳалиям клубга битта футболчи келса, жамоа ғалаба қозонишни бошлаб юборади, деб ўйлашса.
Бу атиги бир нафар футболчи. Бундай ишланмайди. Бу жамоавий ўйин бўлса. Бир киши келиб МЮдаги вазиятни ўзгартириб юборишига ишониш хато. Ҳатто у Месси ёки Роналду бўлса ҳам.
Ҳозирги вазиятдан чиқиш учун уларга жамоа ва бирлик керак. Баъзида бир футболчи барча муаммолардан қочиб, ғалаба қозониш имкониятини тақдим этиши мумкин. Аммо МЮ ундай ҳолатда эмас”, дейди Бербатов.
АПЛ 24 туридан кейин МЮ 34 очко тўплаб 5-поғонани банд этиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар