Димитар Бербатов: «36 ёшда ўзимга клуб қидираяпман»

Narzulla Saydullayev
20 фев 2017
МЮ ва «Тоттенхэм» ҳужумчиси Димитар Бербатов янги клуб излаётганини айтиб ўтди.

«Ўзимга янги жамоа қидираяпман. Ўзимни формада ушлаб турибман.

Футболдан кетиш оғир. 36 ёшда шунчаки ўйнашни истайсан. Ҳозир мен билан тенг бўлган кўплаб футболчилар фаолиятини давом эттиришмоқда, демак мен ҳам ўйнай оламан», – дейди Бербатов.

Болгариялик футболчининг охирги клуби Грециянинг ПАОК клуби бўлганди. Ушбу жамоада Бербатов 2016 йил ёзига қадар ўйнаганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com