Дилшод Жўраев: “Насиб қилса мухлисларимизни хурсанд қиламиз”
01 мар 2014 18:52
Янгиликлар
Дилшод Жўраев: “Насиб қилса мухлисларимизни хурсанд қиламиз”
5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасида БАА термасига қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун машғулотларни давом эттирди.
Машғулот якунида Дилшод Жўраевнинг тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- Эндигина қишки мавсумдан чиқдик, 3 ой давомида тайёргарлик жараёнини давом эттирдик. Расмий ўйинлар бошланди ва буёғига енгил машқларни бажармоқдамиз, асосан тўп билан ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум бошланиб қолди, энди оғир машқларни бажармаймиз. Ҳозирги машғулотлар орқали техник имкониятларимизни яхшилаб бораяпмиз. Бир сўз билан айтганда, тайёргарлик жараёни режадагидек давом этмоқда.
- 5 март санасидаги рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- БАА да ҳозир чемпионат ўйинлари давом этмоқда, шунга қарамай, аъло даражада тайёргарлик кўриб, насиб қилса чиройли ғалаба эвазига муғлисларимизни хурсанд қиламиз.
- БАА терма жамоасининг ўйинлари ёзилган видео тасвирларни кўриб чиқдингларми?
- Ҳозирча бутун жамоа йиғилмади, терма жамоанинг барча аъзолари келгач, албатта рақиб ўйинларини кўриб чиқамиз.
- “Бунёдкор”нинг ОЧЛ дастлабки туридаги ўйини ҳақида икки оғиз фикрингиз?
- Уларда миллий чемпионат ўйинлари айни қизиган палла эди, биз учун эса бу 2014 йилдаги биринчи расмий учрашув эди. Шунинг учун ҳам сафардаги дуранг натижани қониқарли деб айта оламан. Буёғига ўйиндан-ўйинга спорт формамизни тиклаб борамиз.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Фикрлар