

"Ушбу ўйинни кузатиш учун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийи Дилшод Нуралиев ҳам Самарқандга ташриф буюрган. Шунингдек, жамоамизнинг кейинги турдаги рақиби – "Сўғдиёна" клуби мураббийлари ҳам Самарқанддаги ўйинни стадиондан кузатишади", - деб ёзади "Динамо" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Нефтчи» клублари ўртасидаги ўйин соат 16:00да бошланади. ПФЛ берган маълумотга кўра ўйин соат 16:30да бошланиши керак эди.



