UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  3 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Дилшод Жабборов: “Ғалаба қозонишимиз шарт” Янгиликлар

Дилшод Жабборов: “Ғалаба қозонишимиз шарт”

Бугун 25-тур учрашувлари старт олади. Мухлисларни қизиқишига сабаб бўлаётган ўйнлардан бири Наманганда бўлиб ўтади.
“Навбаҳор” айни пайтда мусобақа жадвалининг қўйи қисмидан жой олиб турган бўлса “Бухоро” жамоаси кучли тўртликдан ўрин олиш учун курашмоқда. Мазкур баҳсда ҳар икки жамоа учун очко олиш муҳим саналади. Айниқса наманганликлар учун ижобий натижа жуда ҳам муҳим.

Учрашув олдидан “Навбаҳор” сардори Дилшод Жабборовнинг фикрлари билан қизиқдик: - Бугун мавсумдаги муҳим учрашувлардан бирида майдонга тушамиз. Айни пайтда мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиздан келиб чиқиб, ғалаба қозонишимиз шарт. Ютуққа эришиш орқали лигада қолиш имкониятимизни бироз яхшилаб олиш имконига эга бўламиз.

Ўтган вақт давомида “Бухоро” билан ўтадиган ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўришга интилдик. Мақсадимиз, ғалаба қозониб кайфиятимизни кўтариш. Бу орқали ўз навбатида мухлисларимизни ҳам қувонтиришни мақсад қилганмиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика