UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   9 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  13 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Дилмурод Каримовнинг дубли “Металлург”га ғалаба келтирди Янгиликлар

Дилмурод Каримовнинг дубли “Металлург”га ғалаба келтирди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясининг сунъий қопламали майдонида олий лига вакили – Тошкентнинг “Обод” жамоаси билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар иккала тўпни пойтахтликлар дарвозасига “Металлург” ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримов киритди.

Учрашувни тошкентликлар фаол бошлашди. Биринчи тайм мобайнида бекободликлар асосан стандарт вазиятларга эга бўлиши билан ёдда қолди. Ҳудудий устунликни қўлга олган “Обод” жамоаси ўйинчилари эса биринчи таймнинг ўзида бекободликлар дарвозаси ёнида ўнга яқин хавфли вазиятларни содир этишди. “Металлург” посбони биринчи таймда учта, иккинчи таймда эса иккита вавзиятда  бекободликларни муқаррар голлардан қутқариб қолди. Тайм якунига етиб бораётган бир вазиятда эса пойтахт вилояти вакиллари тезкор қарши ҳужумни уюштиришди. Жамоанинг ўтган йилги тўпурари Зоҳид Абдуллаевни жамоадошлари рақиб посбони билан яккама якка вазиятга чиқаришди. Зоҳид дарвозабонни ҳам алдаб ўтганди, аммо посбон ҳужумчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув бош ҳаками Виктор Серазетдинов эса иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жароҳат олган Абдуллаев ўрнига тушган Дилмурод Каримов эса пенальтини совуққонлик билан ижро этди ва “Металлург”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.


Иккинчи таймда бекободликлар устози бир қатор тажрибали ўйинчиларни майдонга туширгач, ўйин тенглашди. Энди “Металлург” футболчилари кўпроқ вазиятлар содир эта бошлашди. Худди шундай ҳужумлардан бирида “Обод” ҳимоячилари ўнг қанотда “фол” билан ўйинни тўхтатиб қолишди. Бу эса пойтахтликларга қимматга тушди. Дарвозагача чамаси 25 мертлар олисликдан Дилмурод Каримов ажойиб зарбаси билан тўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига жойлаб қўйди – 2:0. Бу ҳисоб эса учрашув охиригача ўзгармасдан қолди.

Туркия сафари олдидан “Металлург” 3 февраль куни “Бунёдкор” жамоасининг ёшлар таркибига қарши яна битта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Кеча эса “Металлург” ёшлар жамоаси Олмалиқда пойтахт вилояти дербисида мезбонларнинг ёшлар таркибига қарши тўп сурди ва бу ўйинда дуранг натижа қайд этилди – 2:2.

“Металлург”  – “Обод”  – 2:0 (1:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакам:
Виктор Серазетдинов.
“Металлург”: Суҳробжон Султонов, Давронбек Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достонбек Турсунов, Вусол Магеррамов, Алишер Зиёвуддинов, Фарҳод Намозов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Аюбхон Нўъмонов, Зоҳид Абдуллаев.
Захира: Зафар Сафоев, Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Мирғиёс Сулаймонов, Камронбек Копадзе, Жасур Аҳмедов, Евгений Танаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нодир Йўлдошев.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика