Диего Симеоне: «Қарама-қаршилик тақдири ҳал бўлгани йўқ»

Narzulla Saydullayev
15 апр 2015, 07:44
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/4 финали дастлабки учрашувидаги «Реал» билан ўйиндан сўнг (0:0) қуйидаги фикрларни билдирди.
«Ҳакамлар ҳақида гапиришга муҳтож эмасмиз. Улар ҳам адашишади. Ўз жамоамнинг ўйини ҳақида гапирмоқчиман. Қарама-қаршилик тақдири ҳамон ҳал бўлгани йўқ.

Танаффусда йигитлар билан футбол ҳақида гаплашдик. Уларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Облак кўп бор жамоани қутқарди.

Манджукичнинг пешонасига атайин зарба беришмади. У жасоратли футболчи. Кўзининг ёнига зарба берилгани учун қонни тўхтатиш қийин бўлди. Умид қиламанки, Марио бугунгидек ўйнашда давом этади.

Марио Суарес ва Марсело – иккала жамоа учун ҳам катта йўқотиш. Жавоб ўйини қийин бўлади», – дейди Симеоне.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›