Диего Симеоне коронавирусдан тузалди

26 сен 2020, 08:34
“Атлетико” устози инфекциядан халос бўлди.

Диего Симеонеда 12 сентябр куни коронавирус аниқланган ва карантинга олинганди. Ўзини ўзи яккалаш даври мобайнида Симеоне икки марта тест топширган ва уларнинг бари манфий натижа берган. Шу тариқа мураббий “Атлетико” машғулотларига қайтди.

Маълумот учун, “Атлетико” Ла Лига 3-тури доирасида 27 сентябрда “Гранада”га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca