UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси "Бухоро" билан ўйинда ҳам давом этди  39 18:47МЮ Траоре билан шартнома имзоламоқчи  0 18:46Шомуродов жамоасининг "Торино"га қарши ўйини коронавирус туфайли кўчирилди  8 18:23Омар Моманидан янги карикатура: Томас Мюллер - энг кўп соврин ютган германиялик футболчи  1 18:20Coca Cola Суперлига. АГМК Термизда ғалабага эришди  23 18:07Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади"  31 18:00"Марсель" "Арсенал"дан Гендузини ижарага олмоқчи  1 17:37"Интер" "Челси"дан Алонсони ижарага олмоқчи  0 17:35Элдор Шомуродов "Женоа"да Эрнан Креспо ўйнаган рақамни олди  47 17:14Расман: Дест - "Барселона" футболчиси!  6 16:40"Ростов" клуби президенти Шомуродовнинг трансфери ҳақида гапирди  24 16:16Эшитдик-да! Элдор Шомуродов "Женоа" сафида "Интер"га қарши ўйинда дебют қилади  49 15:57Шомуродов "Ростов" билан хайрлашди. Клуб унга атаб видеоролик тайёрлади, Карпин Элдорга йиғлама деди  37 15:48Расман: "Ростов" Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га ўтганини эълон қилди  56 15:47"Ростов" Шомуродовни чемпионат учун рўйхатдан чиқарди  7

Мураббийлар баҳсида Диего Симеоне Юлиан Нагельсманга ютқазди... Янгиликлар

Мураббийлар баҳсида Диего Симеоне Юлиан Нагельсманга ютқазди...

Қуръадан кейин негадир, футбол жамоатчилиги "Атлетико"ни ЕЧЛ финалига осонгина чиқариб қўйганди.

Бу ерда гап янги форматда ёки Чолонинг эски гвардияси бўлганида катта эҳтимол омадли ўтадиган сетканинг нисбатан осонроқ томонида бўлганида ҳам эмасди. 

Эмишки, Чемпионлар Лигасининг "Атлетико"га қайтарадиган қарзи қолиб кетган, лекин "РБ Лейпциг" билан баҳсдан кейин ана ўша ҳисоб-китоб яна кейинроққа қолдирилди. Натижада – мадридликлар илк бор Роналду жамоасига мағлуб бўлмай, плей-оффни тарк этишди

Бу сўзни айтиш қайсидир маънода аламли, лекин кечаги ўйинни "Атлетико"да мураббий ютқазди. 

"Лейпциг" дастлабки тактик жойлашуви билан кўпчиликни хайрон қолдирди (тахминан 3-1-2-3-1 ҳамда Ольмо ва Забитцернинг фаол ўйини). Бундан кўзланган мақсад, рақиб учун кутилмаган қарор билан, "Атлетико" чизиқларининг ораларида, узилиш бўлиши эҳтимоли кўп бўлган ҳудудларда тўпни қабул қилиш эди. Бундай тактик юриш ва ўйин аввалидаги кучли прессинг "Атлетико"ни бироз шошириб қўйди. Лекин тажрибали мадридликлар муносиб жавоб беришди – марказда унданда зичроқ ўйин ва қанотларда фаол прессинг. 

Тайм ўрталарига келиб, тўпнинг вертикал ҳаракати учун умуман бўш зоналар қолмаганди. Ўйин хавфли вазиятларсиз ўтиб борарди – яъни "Атлетико" режасидагидек. Аммо "Лейпциг" катта куч сарфлаб бўлганди, "Атлетико" эса йўқ. 

Танаффусда Нагельсманн барчасини ўзгартириб юборди. Немислар вертикал ҳужумдан воз кечди ва рақиб ҳимоясини ўзига тортиб, бўш зоналар яратишга тушди.

Бир қанотга керагидан кўп футболчи келиши, ҳимояланаётганларнинг ҳам асосий эътибори шу қанотга қаратилади ва кескин узатма билан тўп бошқа қанотга йўналтирилади. Умуман олганда, тажрибали "Атлетико"ни бундай ҳаракат билан чалғитиб бўлмасди, лекин айнан шу ерда, бўш зоналарсиз, тинч суратда ўтган биринчи бўлимдан кейин, бу иш берди. Гол айнан шундай йўл билан урилди. Жарима майдончаси чап қанотида ўйинчиларнинг тўпланиб қолиши, "Атлетико" ўта зич равишда ҳимояланмоқда ва гўёки ҳужумдагиларни ортга тисарилишга мажбур қилмоқда, лекин шу паллада ўнг қанотга, ёлғиз қолиб кетган Забитцерга тўп етказилди ва у шошилмай, шериклари қаердалигини қараб олиб, тўпни жарима майдонига етказиши мумкин бўлди.  

Бу каби вазиятлар учун Симеоненинг тайёрлаб қўйган тактик режаси бор албатта. Льоренте орқароққа қайтади, ҳужумга янги футболчи тушади (Феликс). Креатив ҳаракатлар ва ўша тактик схемада тўп юриши ошади. 20 дақиқа давомида (ўтказиб юборилган голдан пенальтигача) "Атлетико" тўпни рақибдан олиб қўйди, бутун майдон бўйлаб прессинг уюштирди ва рақибидан кўпроқ майдоннинг учинчи қисмида тўп билан муомала қилди. Чинакам хавфли вазиятларсиз, лекин босим жуда кучли эди. Натижа - пенальти.  

"Атлетико" кучини кўрсатди, кейин ғалати ишлар содир бўлди. Негадир, Симеоне йигитлари футбол ўйнагиси келиб қолди. Бироз ғалати эшитилади, лекин шундай бўлди-да. Чоло эса шогирдларига "Ўй, ўзингиз келинг, аҳмоқлик қилманглар", дейишни ўрнига, уларни қўллаб-қувватлади. Шу ерда Чоло иккинчи хатога йўл қўйди. 

Ҳисобни тенглаштиргач "Атлетико" босимни давом эттирди. "Лейпциг" ҳаммасидан ҳам кўпроқ хуш кўрадиган вазиятга эга бўлди: қарши ҳужумлар остидаги тезкор ўйин. Абатта биз "Ливерпуль" - "Боруссия Дортмунд" ижросидаги чинакам очиқ ўйинни кўрмадик, лекин бу ахир "Атлетико". Бироқ Нагельсманнга шуни ўзи етарли бўлди. 80-дақиқадан "Лейпциг" иккита форвард билан ўйинга ўтди. 89-дақиқа германияликлар тўпни марказда олиб қўйишди ва қарши ҳужумга отланишди. Ҳисобни тенглаштириш, ўйинни қутқариш учун вақт қолмаганди. 

"Атлетико" энг ёмон ўйинини ўтказмади ва бевосита ёмон ўйнагани учун ютқазмади, испанлар шунчаки ўзларининг кучли томонларини унутиб қўйишди ва футбол ўйнаб кўрмоқчи бўлишди. "Лейпциг" буни ўйин аввалидан хоҳлаганди ва охирги дақиқаларда ниятига етди.  

Ўйиндан кейин Симеоне баҳоналарга ўрин йўқлиги ва футболчилар майдонда борини берганини таъкидлади. Вазяитни яна ҳам яхшироқ тушунишинигиз учун Симеоненинг қуйидаги сўзларини келтирамиз: "Ақлбовар қилмас мавсум – ишсиз ўтган 60 кун, кетма-кет 11 учрашув, ишсиз ўтган бир ҳафта, чоракфинал". 

Симеоне бу ерда чиндан баҳона қидирмади, у борини айтди ва унинг сўзларига қулоқ тутсангиз, шогирдларига нима етишмаганини тушунасиз. Қизиб турган, интенсив ўйин кўрсатаётган "матрасчилар" исталган рақибни қийнаб қўя олади. Агар бундай бўлмаса, Мадриднинг ЕЧЛ кубокларини таҳлаб ташлагани билан мақтана олмайдиган қисми ўз кучини йўқотади, интенсивлик йўқ экан, ўтиб бўлмас ҳимояси бор "Атлетико" шунчаки бир тўдага айланади. 

Чиндан четдан қараб, ўйлаб кўрсангиз Диего Симеоне шогирдлари Ла Лигадан кейин таътилга чиқиб, маза қилиб дам ҳам ололмадилар, спорт формасини ушлаб туриб, "РБ Лейпциг" билан тўқнашувга тайёрланиб ҳам улгурмади.

Майдонга янги тушган Жоау Феликс икки-уч ҳужум ва пенальтига кучи етди. Уёғига яқин келажакда жаҳон футболи қироли бўлиши айтилаётган Жоау деярли йўқолиб қолди. 

Агар ритмни йўқотмаганида ҳам "Атлетико" балки "Лейпциг"дан ўта олмасди, лекин ҳеч бўлмаса бундан яхшироқ ўйин кўрсатарди. "Матрасчилар" учун Чемпионлар Лигаси ҳамон армон бўлиб қолмоқда.

Тайёргарлик ва спорт формаси идеал ҳолатда эмаслиги Испаниянинг бошқа грандлари ўйинида ҳам сезилганди. Бироқ "Реал" қўпол хатолари билан ўзи ҳукм ўқиб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда анча ўйини пасайган "Барса"га қарши "Наполи"нинг кучи етмади. 

Бундан бир неча ой аввал гапдан-гап чиққанда "Championat.asia"даги "Атлетико"нинг ягона мухлиси Алишер Остонов севимли жамоаси ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб бўлишини ишонч билан айтганди (унда ҳали Испания Суперкубоги, Ла Лига ва ЕЧЛ тақдири ҳал этилмаганди). Биз кулиб, ҳазиллашаяпсанми, дедик... Лекин у чиндан айтаётганларига ишонарди. 

Аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ. У мухлисларга орзу қилиш имконини беради. Бу сафар мавсумлар оралиғи унча узоқ чўзилмайди, яна бир неча ҳафта ўтиб, янги мавсум бошланади ва ҳар бир мухлис севимли жамоаси барча мусобақаларда чемпион бўлишига яна умид қила бошлайди.  

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
14 авг 12:44:36
dr.anonim
Футбол тактик фалсафаси дахоси экану, худди Наиглсманнинг ёнида ўтириб тактик чизмалари билан танишиб ўтиргандай ёзибти))))))
   
14 авг 17:20:07
PITSTOP
Шунча нарсани билар экансиз бирорта клубни олиб бошкарсангиз хам булаверади)) ёки Абрамовга ёрдамчи булсангиз хам булаверади чунки унда узини тактикаси йук футболчиларига манситини, барсани уйинларини куйиб беради.
   
14 авг 15:18:52
Navbahor Navbahor
Hammasiga rahmat
   
14 авг 15:18:30
Navbahor Navbahor
Rahmat
   
14 авг 14:35:27
ᵀᴹᴼᴼᴿᴱᴱ
dr.anonim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футбол тактик фалсафаси дахоси экану, худди Наиглсманнинг ёнида ўтириб тактик чизмалари билан танишиб ўтиргандай ёзибти))))))
Hahaha))))
   
14 авг 14:33:15
ᵀᴹᴼᴼᴿᴱᴱ
Maykl Diamond фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Битта нарсага ҳайрон қоламанда. Бизда тўйдан кейин хина қўйилади доим. Демоқчиманки, шунақа нарсаларни билар экансан ўйиндан олдин ёз. Нима қиласан кейин ақллилик қилишни. Хоп сан шунчалик кучли экансан, таҳлил асосида олдин мақола чиқариб, муҳлис аҳлини қизиқтир! Ўйиндан кейин хамма хам бунақа нарсаларни яхши билади
Tuppa tugri
   
14 авг 13:38:25
Maykl Diamond
Битта нарсага ҳайрон қоламанда. Бизда тўйдан кейин хина қўйилади доим. Демоқчиманки, шунақа нарсаларни билар экансан ўйиндан олдин ёз. Нима қиласан кейин ақллилик қилишни. Хоп сан шунчалик кучли экансан, таҳлил асосида олдин мақола чиқариб, муҳлис аҳлини қизиқтир! Ўйиндан кейин хамма хам бунақа нарсаларни яхши билади
   
14 авг 13:34:42
Эрнесто Че гевара
Яхши тахлил. аммо футбол шахмат эмас. мураббий канчалик тактик дахо булмасин кичик эпизод хаммасини хал килади.
   
14 авг 13:04:40
Amirjaan Azimov
Men tushunmadim ATM yutqazgach liverpulchilarni tili chiq qoldimi
   
14 авг 12:59:08
Ωฯ°Barcelona°ฯΩ
Негельсмандан Клопга мастер клас))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика