

Вазиятлардан бирида Диего Коста майдон марказида Шкртелни йиқитди ва унинг қорнига зарба берди.
Бош ҳакам Марк Клаттенбург Диего Коста қоида бузганини кўрсатди, аммо унга огоҳлантириш кўрсатгани йўқ.
The Independent нашри хабарига кўра, Англия футбол ассоциацияси ушбу вазиятни кўриб чиқади. Агар ҳакам ўз баёнотида Диего Костанинг зарбаси қизил карточкага тортмайди деб ёзган бўлса испаниялик футболчи дисквалификациядан қутулиб қолиши мумкин.
Собиқ ҳакам Ховард Уэббнинг фикрига кўра, Диего Костанинг бу ҳаракати қизил карточкага тортишини айтиб ўтди.



