

«Матрасчилар» аъзоси «Ювентус»га қарши (2:1) ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, захирага олинганди. 30 ёшли футболчининг оёқ мушаклари лат егани айтилмоқда. Унинг қачон тикланиши эса тиббий-текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Айтиш керакки, Коста соғайган тақдирида ҳам Испания чемпионатининг 1-тури доирасидаги «Хетафе»га қарши 18 августда бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга туша олмайди. Сабаби, унда ўтган мавсумдан қолган дисквалификация муддати бор.



