Диего Коста фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 дек 2018, 10:49
"Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби футболчи учун молиявий жиҳатдан ажойиб шартнома тайёрламоқда. Ҳужумчининг агенти "матрасчилар" раҳбариятини Коста кетмоқчи эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Испаниялик форвард жамоадоши Антуан Гризманндан сезиларли даражада кам маош олаётгани унга ёқмаяпти.

Жорий мавсум Диего Коста "Атлетико" сафида 15та учрашув ўтказиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario AS