Диего Форлан халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди
12 мар 2015 15:43
Янгиликлар
Диего Форлан халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди
ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Диего Форлан миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Форлан Уругвай терма жамоаси сафида Америка Кубогини (2011) қўлга киритган, 2010 йилда эса ЖАРда ўтган мундиалда тўртинчи ўринни эгаллаган. Диего миллий жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчи (112) ва терма жамоадаги иккинчи тўпурар (36та гол) ҳисобланади.
Футболчи айни дамда Япониянинг "Сересо Осака" клубида тўп тепмоқда.
Фикрлар