Диего Форлан: "Франция Бразилиядан кучлироқ"

Aslanov Jasurbek
4 дек 2022
Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан ЖЧ-2022да қайси жамоа фаворит эканлигини айтди.

"Менимча, Франция ушбу мундиалнинг энг яхши жамоаси. Улар ҳатто Бразилиядан ҳам кучлироқ. Жароҳатларга қарамай Франция терма жамоасининг таркиби жуда кучли. Бу жамоа Бразилиядан кўра мундиални ютишга кўпроқ тайёр.

Мбаппе, Дешам, Гризманн, Жиру, Камавинга каби ёш футболчилар - супер! Бир жамоа учун кучли ўйинчилар жуда кўп.

Мбаппе ҳозир Франциянинг, балки ЖЧнинг энг яхши футболчиси. У ажралиб турмайди, аммо йўқлиги тезда билинади" - дейди Форлан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe