UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  1 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  12 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  38

Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади” Янгиликлар

Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади”

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Германияга қарши ўйин олдидан ўз фикри билан ўртоқлашди.

Учранглилар эртага Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқич 4-тур учрашувида Германия терма жамоасини қабул қилишади. 

“Рақиб кучли. Ҳа, германияликлар Голландиядан қақшатқич зарбани қабул қилиб олишди. Лекин ўша ўйинда айнан олмонлар учрашувни назорат қилишди, катта устунликка эга эришишди. Муаммо ана шу вазиятларни голга айлантиришда бўлди.

Тажрибамга суянган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Германия терма жамоаси Германиялигича қолади. Улар ҳам Францияга бу ердан уч очко олиб кетиш илинжида келишяпти”, - дея амалдаги жаҳон чемпионларининг мураббийи сўзларидан иқтибос келтирмоқда L'Equipe нашри.

Маълумот учун, Франция - Германия учрашуви эртага, 16 октябрь куни Сен-Денидаги “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан соат 23:45да бошланади. Бу икки жамоанинг Германияда ўтган илк ўйинида ҳисоб очилмаганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика