Дибала «Ювентус»дан кетмайди
04 дек 2019 08:03
Янгиликлар
Аргентиналик футболчи Пауло Дибала «Ювентус» билан яқин орада янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Унга кўра, туринликлар футболчи билан шартномани 2024 йилга қадар узайтириш ниятида. Агар бу келишув амалга ошса, Дибала клубда йилига 9 млн еврога қадар маош олади. Бундан ташқари бонусларга ҳам эга бўлиши мумкин. 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси эса 2022 йил 30 июнига қадар тузилган.
Аввалроқ Дибаланинг хизматларига «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм» ҳамда ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлаётгани таъкидланганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар