Дибала: "Ювентус"да қолишга ваъда бера олмайман"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2017, 15:41
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини охиригача Турин жамоасида қолишга ваъда бера олмаслигини айтди.

Аргентиналикнинг Италия клуби билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

"Ювентус"да бир умр қоламан деб ваъда бера олмайман, чунки бу фақат менга боғлиқ эмас. Аммо бу клубдаги сўнгги мавсумим дейишга эрта. Ҳамма жойда ғолиб бўлишни истайман, бироқ футболда келажакда нима бўлишини билмайсан. Мен Неймар билан "Олтин тўп" учун курашмоқчиман, лекин ҳозир у совринга мендан кўра яқинроқ. Ўз устимда кўпроқ ишлашим ва совринлар ютишим керак" - дейди форвард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›