Дибала машғулотларга қайтди
25 мар 2024 16:23
Янгиликлар
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳатидан фориғ бўлди, дея хабар берди "Calcio Mercatto".
Хабар қилинишича, тиббий текширув жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатган. Бугун 30 ёшли аргентиналик футболчи индивидуал дастур бўйича машғулот ўтказди, чоршанба куни у умумий гуруҳга қайтади ва кейинги дам олиш кунлари А Серияда "Лечче"га қарши ўйнай олади.
Пауло Дибала жорий мавсум "Рома" либосида 28 та ўйинда ҳаракат қилиб, 14 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар