Дибала ЖЧ олтин медалини "Рома" музейига совға қилди

7 янв 2023, 16:10
Аргентина терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала Жаҳон чемпионати медалини ўз клуби музейига тақдим этди.

29 ёшли футболчи Қатардаги мундиалда атиги иккита ўйинда майдонда кўриниш берди. У "гол+пас" тизимида ҳеч қандай очко тўплай олмади. Турнир аввалида Пауло жароҳатидан фориғ бўлаётган эди.

Дибала жорий мавсум бошида Рим клуби аъзосига айланган эди. У 2022 йилнинг июль ойида А Серия вакили билан шартнома имзолаган эди. Бунгача Дибала Туриннинг "Ювентус" клубида 7 йил ҳаракатланди.

Дибала ушбу мавсумда "Рома" сафида 13 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол урди, унинг ҳисобида яна 3 та голли узатма ҳам мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Roma Press