Дибала Аргентинага учмади

Alisher
9 ноя 2020, 16:31
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала соғлигидаги муаммолар сабаб терма жамоа йиғинига йўл олмади.

Аргентина терма жамоаси матбуот хизматининг хабарига кўра, 26 ёшли ўйинчи соғлигидаги муаммони бошдан кечирмоқда.

Шу сабаб у таътил ва тикланиш учун вақт олди. Дибала энди текширувлардан ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида 13 ноябрда Парагвай билан, 18 ноябрда эса Перу термалари билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: afa.com.ar