Диас ва Тонали жиддий жароҳатдан сақланишди

Alisher
12 янв 2021
"Милан" ярим ҳимоячилар Браим Диас ва Сандро Тонали жиддий жароҳатдан сақланишди.

Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда. Ўйинчилар А Серия 17-тури доирасидаги "Торино" (2:0)га қарши ўйинда жароҳат олишган эди.

Диас ва Тонали умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтишган. Улар Италия Кубоги 1/8 финал доирасидаги "Торино"га қарши ўйинга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, миланликларнинг туринликларга қарши ўйини бугун бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio