Дэвис: “Мюллер – “Бавария”нинг бош “ошпаз”и”

Aslanov Jasurbek
7 июн 2020
“Бавария” ярим ҳимоячиси Альфонсо Дэвис Бундеслига 30- турида “Байер” устидан (4:2) қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Биз 10-дақиқада гол ўтказиб юборган бўлсакда, ваҳимага берилмадик. Чунки вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун вақт борлигини билардик. Биз биринчи даврада ўз майдонимизда “Байер”дан учралган мағлубиятни унутмагандик, шу боис кўплаб гол уришни мақсад қилгандик. 

Мен Томас Мюллерни бош “ошпаз” деб чақираман. У голлар уради ва ассистентлик қилади, Томас жамоа учун муҳим футболчи. Роберт Левандовски эса жаҳон даражасидаги ҳужумчи ва бу уни ҳар бир ўйинда исботламоқда”, дейди Дэвис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com