Дэвид Мойес: "Руни билан келишиб олсак шартномани узайтиргани ҳақида эълон қиламиз"

Tolibjon Qosimov
28 янв 2014, 14:07
"Манчестер Юнайтед" устози Дэвид Мойес клуб ҳужумчи Уэйн Руни билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказаётгани ҳақида айтиб ўтди.
"Рунининг янги шартномаси бўйича Эд Вудворд, Уэйн ва унинг агентлари шуғулланишмоқда. Бу тасдиқланса хабар берамиз. Бу қачон бўлади? Барчасини келишиб олсак.

Агар Рунини ўйини ҳақида гаплашмоқчи бўлсангиз марҳамат, лекин шартнома борасида гаплаша олмайман", – дейди Мойес.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru