Дэвид Бекхем: "Руни терма жамоада фаолиятини давом эттириши керак"
05 сен 2016 01:25
Янгиликлар
Дэвид Бекхем: "Руни терма жамоада фаолиятини давом эттириши керак"
Англия терма жамоасининг экс капитани Дэвид Бекхем собиқ жамоадоши Уэйн Рунини қўллаб - қувватлашини билдирди.
"Бугун Руни Англия терма жамоаси сафида энг кўп майдонга тушган футболчига айланади. Мен уни терма жамоадан кетиши кераклиги ҳақидаги фикрларни кўп эшитяпман. Терма жамоани либосини кийиб, "Уэмбли" стадионида майдонга чиқиш шаҳсан мен учун катта шараф эди. Руни учун ҳам шундай ва у ҳеч қандай гап сўзларга қарамасдан бу ишини давом эттириши ҳамда мамлакатимиз терма жамоасининг ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўшишда давом этиши керак", - дейди Англия футболининг афсонаси.
Фикрлар