Деулофеу — 33 йил ичида АПЛда хет-трикка эришган “Уотфорд”нинг илк ўйинчиси

23 фев 2019, 08:53
АПЛ 27-тур ўйинида “Уотфорд” сафарда “Кардифф” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида учта гол “Барселона” собиқ аъзоси Жерар Деулофеу муаллифлик қилди. Натижада Жерар 33 йил ичида АПЛда хет-трикка эришган “Уотфорд”нинг илк ўйинчисига айланди. “Уотфорд” ўйинчиси сўнгги бор АПЛда 1986 йил хет-трик қайд этганди.

Айни дамда “Уотфорд” АПЛ мусобақа жадвалида 40 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports