

Франция терма жамоаси А лиганинг биринчи гуруҳида Германия ва Голландия билан ўйнайди.
"Рақибимиз юқори савияли жамоа бўлишини билардик. Олдинроқ Европа саралашида Голландия билан ва ўртоқлик учрашувида Германия билан ўйнадик. Немисларни таслим қила олмадик. Бизни нуфузли баҳслар кутмоқда, турнир айнан шу учун яратилган. Бу ҳамма учун яхши: Кучли ва кучсиз терма жамоалар учун. Турнир қизиқиш билдирмоқда, рақибларимиз ҳам юқори савияли" - дейди Дешам.



