Дешам: "Доим катта ҳисобда ғалаба қозона олмаймиз"

Aslanov Jasurbek
22 июн 2018, 00:16
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Перуга қарши баҳсдан (1:0) сўнг, учрашув ҳақда фикр билдирди.

"Доим йирик ҳисобда ғалаба қозона олмаймиз. Вазиятга қараб вазифамизни бажаришимиз керак.

Испания ҳамда Эрон ўртасидаги учрашувда содир бўлган ишларга боқинг. Фарфан тушганидан сўнг ҳимоявий ўйинга ўтдик ва бироз дам олишга ҳаракат қилдик.

Ҳозир тикланиб, учинчи ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчимиз" - дейди Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru