Дербидан олдин "Сити"да йўқотиш
20 апр 2019 21:42
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/491323_original.jpg)
![](/upload/storage/491323_220.jpg)
Дербидан олдин "Сити"да йўқотиш
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне АПЛнинг 35-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда жароҳатланди.
Бельгиялик футболчи биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида алмаштирилди.
Ҳозирча унинг жароҳати борасида аниқ маълумот берилмади. Жамоа 4 кундан кейин "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда қатнашмаслиги эҳтимоли юқори.
Бу мавсумда 27 ёшли Кевин жамоаси таркибида 29 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар