UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  12 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

"Дерби делла Моле" — бугун ким ғалаба қозонади? Янгиликлар

"Дерби делла Моле" — бугун ким ғалаба қозонади?

Бугун "Аллианс" стадионида Турин дербиси бўлиб ўтади

Турнирдаги ҳолат

"Ювентус" муддатидан аввал чемпионликни кафолатлаб қўйди. Туринликлар бугун уйда "Торино"ни қабул қилади. "Буқалар" Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритиш учун кескин кураш олиб бормоқдалар. Ҳозирда уларнинг ҳисобидаги 56 очко билан 6-поғонада бормоқдалар. Ундан олдинги ўринни 58 очко билан "Рома" банд этган. Кейинги поғоналарни эса "Милан" (56) ҳамда "Лацио" (55) эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ҳамда "Торино" ўртасидаги сўнгги сўнгги ўйин "Буқалар" майдонида "Кекса синьора"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган (1:0).

Муҳим фактлар

• Бугунги ўйин олдидан кичик жанжал бўлган эди. "Ювентус" Чемпионлар Лигасида иштирок этгани учун Турин дербиси шанба кунига кўчирилганди. Аммо бу таклиф "Торино" вакилларига ёқмади. Сабаби ҳар йили 4 май санасида улар Суперга базиликасига бориб, "Гранде Торино" фожеасида вафот этган футболчилар хотирасига дуо қиладилар.

• Туринликларнинг "Интер" билан бўлган ўйини ва унинг натижасидан кўра, "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан "Sky Sport" телеканали мутахассиси Даниэле Адани ("Интер" ва "Фиорентина" собиқ ҳимоячиси) ўртасидаги жанжал ТВ ва матбуотда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Массимиллиано Аллегри портлади ва... "Ҳамма назарияни ўрганиб олган ва сен ҳам шундайлардан бирисан. Футбол ҳақида икки-учта китоб ўқигансан-у, лекин аслида ҳеч нимани билмайсан. Сен ҳеч қачон мураббий бўлмагансан, ташқаридан қараб фикр билдирасан холос. Чунки мураббий бўлиш — умуман бошқа масала!"

• Шарҳловчи баҳсни тўхтатишга ҳаракат қилди, лекин Аллегри буни истамади: "Ҳозир мен гапираман, чунки сен 6та Скудуттони қўлга киритган мураббий билан гаплашяпсан. Мен сўзлайман, сен эса овозингни ўчир!". Аданининг ҳам жаҳли чиқиб: Ўчир деб укангга айтасан. Баскетбол назариясидан бошлаймиз: Леброн Жеймс энг кучли ўйинчи бўлишига қарамай, плей-офф босқичига чиқа олмади. Нега?!" Аллегри микрофонни ечиб, кетмоқчи бўлди. Аммо собиқ футболчи унинг ортидан: "Ўтган йил сингари...".

Флеш-интервьюдан ташқари, Аллегри Фабио Фациога катта интервью ҳам берди ва у "Rai 1" телеканалида эфирга узатилди. Италиялик мураббий "Ювентус"да қолишини тасдиқлади: "Мен олдинроқ ҳам айтгандим, клубда қоламан! Яна бир йилга шартномам бор ва ундан кейингина клуб президенти билан учрашамиз".

• Ҳафта давомида ОАВда нафақат мураббий, балки бир қатор футболчиларнинг исми ҳам биринчи саҳифалардан ўрин эгаллаб келди. Дербида биз Пауло Дибала, Дуглас Коста, Ругани, Алекс Сандро, Бентанкур, Сами Хедирани, Маттиа Перин ва Марио Манжукични кўрмаслигимиз аниқ.

• Агар "Торино" ҳақида гапирадиган бўлсак, у Европа Лигасига йўлланма учун курашаётган жамоалардан бири саналади. У сўнгги турда "Милан"ни мағлуб этди (2:0). Вальтер Мадзарри шогирдлари охирги марта Еврокубокда 2014/15 йилги мавсумда тўп тепганлар. Уларнинг сафари 1/8 финал босқичида ўз ниҳоясига етган эди.

• "Торино"нинг А Сериядаги меҳмон учрашувлари — бу алоҳида ҳикоя. Улар сафардаги 17 учрашувнинг 1тасида мағлуб бўлдилар, аммо атиги 4тасида ғалаба қозондилар. 12 ўйин эса дуранг билан якунланди. Сўнгги 5та баҳсда 2та ғалаба ва 3та дуранг қайд этилди.

• Дисквалифия қилинган ҳимоячи Эмилиано Моретти ҳамда жароҳат олган Коффи Жижжи ҳамда Витторио Парижини бугунги учрашувни ўтказиб юборади.

• Сўнгги ўзаро етти баҳсда "зебралар" ўз майдонида 6 бор ғалаба қозонган, "Торино" ҳисобида эса 1та дуранг бор.

Тренд

• Сўнгги 9та ўзаро ўйиннинг 8тасида "Ювентус" (уйда) ғолиб бўлган.

• Сафарда кечган охирги 17 баҳснинг 16тасида "Торино" ютқазмади (4 ғалаба ва 12 дуранг).

• "Ювентус" А Сериянинг бу мавсумида, ўз майдонида, умуман мағлуб бўлмади (15 ғалаба ва 2 дуранг).

• "Ювентус" турнирдаги охирги 6 учрашувнинг ҳаммасида тўп ўтказиб юборди.

Таҳминий таркиблар

"Ювентус" бир нечта муҳим ўйинчиларсиз ўйинни ўтказишига тўғри келмоқда. Лекин туринликлар асло ҳавотирга тушганлари йўқ. Сабаби уларнинг захира ўриндиғида талай ўйинчилар бор. Массимилиано Аллегри бугун 4-3-3 тактикасидан, "Торино" эса 3-4-2-1 схемасидан фойдаланиши мумкин.

"Ювентус" — "Торино"

Бугун старт оладиган турни "Дерби делла Моле" — "Ювентус" - "Торино" учрашуви очиб беради. "Ювентус" ҳар томонлама ўз вазифасини бажариб бўлди. Шунинг учун, уларнинг бугунги ўйиндан ҳеч қандай асосий мақсадлари йўқ. Аммо шунчаки мағлуб бўла олмайдилар, чунки нима бўлганда ҳам баҳснинг "дерби" деган номи бор. Бу эса нафақат ўйинчилар учун, балки мухлислар учун ҳам жуда муҳимдир. "Кекса синьора" бу мавсум уйда икки бор дуранг ўйнаб очко йўқотди, аммо 17 баҳснинг 15тасида ғалаба нашидасини сурди.

"Торино" учун бугунги учрашув жуда муҳим ҳисобланади. Сабаби у юқори поғоналарга чиқиб, Европа турнирида иштирок этиш истагида юрибди. У чемпионат охиригача бор кучи билан ҳаракат қилиши аниқ. Улар ўтган тур "Милан"ни мағлуб этиб, уларга бўлган ишончни қайтардилар. Лекин агар сафар учрашувлари ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳайрон бўлишингиз табиий — "Торино" меҳмонда "Юве"дан камроқ мағлуб бўлган! Бироқ уларнинг асосий қисмида дуранг натижани қайд этганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бугун икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнайди. Шунинг учун, кўп гол бўлмаслиги ҳам мумкин. Бугунги ўйин фаворити — "Ювентус". Меҳмонлар эса мезбонларга кучли қаршилик кўрсата оладилар.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика