Депай "Лион" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
24 ноя 2020, 22:33
"Лион" раҳбарлари форвард Мемфис Депай билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

RMC хабарига кўра, футболчи Европанинг топ-клубларидан яхшироқ таклиф кутаётгани сабабли музокараларга киришишни пайсалга солиб юрибди. Олдинроқ 26 ёшли футболчига "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди. Бироқ "Лион" етакчи футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Депайнинг "Лион" билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›