Депай ҳам сафдан чиқди, "Барселона"да битта ҳужумчи қолди

Оқил Абдубарноев
10 дек 2021, 21:39
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди.

Манбанинг хабарига кўра, Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинда (0:3) мушаклари шикастлангани сабабли форвард камида бир ой майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Депай Ла Лигада 15 та ўйинда 8 та гол уриб, "Барса"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

"Барселона"да фақат битта соғлом форвард бор - Люк де Йонг. Депайдан ташқари, жароҳатлар туфайли Мартин Брэйтуэйт ва Ансу Фати майдонга туша олмайди, Кун Агуэро эса юракдаги муаммолар туфайли бир неча ойни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: As