

"Ҳаёт давом этади. Ҳаммаси жуда яқин эди. Тафсилотларни очмайман, аммо трансферга тўсқинлик қилган баъзи қоидалар мавжуд эди. Аммо мен ҳамма нарсанинг сабаби бор деб ҳисоблайман.
Ҳозир бор эътиборимни "Лион"га қаратаман ва бу ерда яна муҳим ролни ўйнамоқчиман. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кечаркин. Агар мен ўз ишимни қилишни давом эттирсам, "Барселона" қизиқишни сақлаб қолиши мумкин. Ҳозир эса мен қўшилиб олишим керак", - дейди Депай.
Эслатиб ўтамиз, Депай ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"га ўтишга яқин эди, аммо якунда трансфер амалга ошмади.



