UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  0 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  2 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   5 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  53 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

"Денисов билан гаплашмадим, лекин..." — Санжар Турсунов Янгиликлар

"Денисов билан гаплашмадим, лекин..." — Санжар Турсунов

Барча Суперлиганинг 2-даврасига тайёргарликни давом эттиряпти.

Жумладан, АГМК футболчилари айни пайтда "Арчазор"да шуғулланишмоқда. Биз олмалиқликлар сардори Санжар Турсунов билан боғланиб, қисқа суҳбат уюштирдик.

— Санжар ака, мавсумнинг дастлабки қисми сиз учун қандай ўтди? 

— Ростини айтсам, биринчи даврадан қониқмадим. Ҳар хил кутилмаган сюрпризлар билан тўқнашдик, мағлубиятлар бўлди. Шу туфайли танаффусдан кейин яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. 

— Чарчоқ билинмаяптими?

— Йўқ, толиқиш аломатлари йўқ. Нега десангиз, олдинги йилдагидек Чемпионлар Лигасида ўйнамаяпмиз. Модерн футболда жисмоний жиҳатлар ҳал қилувчи ролни ўйнаяпти. Шунга ҳар доим тайёр ҳолатда бўлишга ҳаракат қиламиз.

— "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин учрашувларда ниқоб билан иштирок этдингиз. Айни пайтга келиб, жароҳатдан тўлиқ тузалдингизми? 

— Ўша тўқнашувда бир эмас, бир нечта жароҳатга йўлиқиб қолдим. Асоратлар кучайиб кетмаслиги учун фақат "маска"да ўйнашимга руҳсат беришди. Бу, албатта, ноқулай. Умид қиламанки, 2-давранинг биринчи ўйинида ниқоб тақишга мажбур бўлмайман.

— Одатда ўзбек футболчилари дам олиш учун Дубай ёки турк шаҳарларидан бирини танлайди. Сиз таътилни Испанияда ўтказдингиз. Таассуротлар қанақа? 

— Европа шаҳарларида дам олсангиз, вақтингизни фаол тарзда ўтказасиз. Шаҳарларни яёв айланиш, атрофни томоша қилиш ёқади. Вақтингиз беҳуда кетмайди.

— 2-даврага тайёргарлик қандай бўляпти? АГМКдаги ички муҳит қандай?

— Ҳаммаси яхши кетяпти. Танаффусдан кейин ўзимизни кўрсатишимиз керак. Ички муҳит яхши. Биласиз, Қўшоқович ҳар доим жамоани биринчи ўринга қўядилар ва футболчилардан ҳам шуни талаб қиладилар. 

— Миржалол Қосимов барча шогирдларини шашлик билан сийлаганини кўрдик. Профессионал футболда мураббийларнинг шундай илтифотлари ҳам жамоадаги жипсликни оширишга хизмат қиладими?

— Ҳа, Қўшоқович бизни ҳар йили шашлик билан меҳмон қиладилар. Шахсан ўзлари пиширадилар, биз ҳам ёрдамлашамиз. Умуман олганда, завқли жараён. Россияда ўйганимда ҳам шунақа тадбирчалар бўларди. Бу жамоа ичидаги умумий характерни оширади, кайфият кўтарилади.

— Денисов "Сўғдиёна"га ўтганини эшитдингизми?

— Ҳозирча Виталий билан гаплашганим йўқ. Ростан ҳам шартнома имзолаган бўлса, Ўзбекистонга қайтганидан хурсандман. Чунки у узоқ йиллар юқори даражада тўп тепди. Денисов сингари номларнинг келиши чемпионатимиз учун фойдали бўлиши аниқ.

— У ярим йил футбол ўйнамади. Денисовнинг тез орада олдинги савиясига чиқишига ишонасизми?

— Виталий "Балтика"дан кейин бироз дам олди. Ўйлашим бўйича, бу даражадаги ўйинчиларда ҳеч қандай муаммо бўлмаса керак. Ҳозир чемпионатимизда ундан тажрибалироқ нечта ўйинчи бор? Менимча, тез орада жисмоний ҳолатини ҳам тиклайди ва жамоасига фақат фойда келтиради.

— Суҳбат охирида Денисовга қандайдир тилак ёки "вызов" йўллашингиз мумкин...

— Унга фақат омад тилайман. Жароҳатлар Виталийдан узоқроқ юрсин. "Вызов" деганда унга қарши ўйинни ҳозирдан кутяпман. Биз болаликдан бирга ўйнаганмиз. Кейинроқ терма жамоа шарафини елкама-елка ҳимоя қилдик. Энди рақиб сифатида ўйнаш иккимиз учун ҳам қизиқ бўлади. Нафақат унга, балки бутун ўзбек футболига омад ёр бўлсин. Ҳеч қайси ҳамкасбим жароҳат йўлиқмасин. Яхши кунларда кўришайлик!

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика