UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Касильясни тўнаб кетишди  0 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  0 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўринда рақибни ғалаба билан табриклайман. Стадионга келган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Ўйин қийин ўтди. Нима учундир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Буни яхшилаб таҳлил қиламиз. Биринчи бўлимда гол уришимиз учун вазиятлар бўлганди, бироқ фойдалана олмадик. Йигитларга охирги дақиқага қадар курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун ўтказиб юборган голларимизни кўриб чиқиб, навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз", – дейди Коростиченко. 

- Жамоанинг марказий ҳимоя чизиғида муаммолар учта ўйиндан бери кўзга ташланмоқда. Мудофаа чизиғи вакиллари бугун иккинчи голда "ухлаб" қолишди. Ўтган турда АГМК хатолардан фойдалана олмади, "Бунёдкор" эса фойдаланиб қолди. Ушбу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Фикрингиз тўғри. Ҳимояда камчиликларимиз бор. Мудофаада яхши ҳаракат қилмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда сиз айтган хатоларни пайқадим. Ҳозир аниқ хулосани айтиш қийин. Юқорида айтганимдек, таҳлил қилиш лозим. Умуман олганда, жамоам ўзига ўхшамади. 

- Чап қанот ҳимояда Шерзод Файзиев ўйнамоқда. У ҳимояланишда яхши ҳаракат қилиши мумкин, аммо ҳужумга қўшилишда қийналади. Жамоада бу қанотда Дилшод Комилов бор...

- Савол учун рахмат. Ўтган ва бугунги ўйинда Шерзодга ишондик. АГМК билан ўйинга қараганда бошланғич таркибда битта ўзгариш қилдик. Ким тайёр бўлса, ўшани майдонга туширдик. Ҳужумкор футболчиларимиз формага кириб олгач, имконият берамиз.

- "Локомотив" бу йил жон сақлаш учун курашадими?

- Бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Бугун ВАР битта вазиятни 10 дақиқа кўрди. Бу борада фикрингиз қандай?

- ВАР ҳақида саволлар кўп туғилмоқда. Ҳакам камроқ хато қилишга ҳаракат қиляпти. Аммо барибир вақт олмоқда. Демак, камчилик бор. Саволни уларга бериш керак.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика