UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  4 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"

Championat.asia мухбири Николай Егоричев CAFA U-17 кубоги бошланиши арафасида Коростиченко билан суҳбатлашди.

"Локомотив" ва "Олимпик" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко яқинда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилиб, Сергей Чигодаевга ёрдам бермоқда. 

— Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабига қандай келиб қолдингиз?

Сергей Чигодаев билан кўп йиллардан бери танишмиз, бирга ишлаганмиз. Айтиш мумкинки, мураббий сифатида бирга улғайганмиз. У Ўзбекистон U-16 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши биланоқ бирга ишлаш истаги пайдо бўлган эди, бироқ ўшанда мен "Олимпик"да фаолият юритардим. Бундан ташқари, терма жамоадаги, айниқса ўсмирлар жамоасидаги иш бироз беқарор — ҳар бир ярим–икки ойда бир марта йиғин ўтказилади, холос. Шу боис "Бунёдкор-Фарм"да доимий иш топдим ва ЎФА ҳамда Сергей Чигодаевнинг тавсияси билан пировардида Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ҳам таклиф этишди.

 Ўзбекистон U-16 терма жамоасидаги вазифаларингиз нималардан иборат? Кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлаш, машғулот жараёнида кўмаклашишдан иборатми ёки тактика бўйича ёрдам бериш?

Баъзан жисмоний тайёргарлик бўйича, баъзан таҳлил ишлари бўйича ёрдам бераман. Лекин, аслида, менинг ёрдамим зарур бўлган ҳар қандай жабҳада кўмаклашишга тайёрман.

 "Олимпик"дан кетганингиздан сўнг бош мураббий сифатида ишлаш учун таклифлар бўлганми? Эҳтимол, Суперлига ёки Про лига жамоаларидан?

Иккита таклиф бор эди, аммо шартлар бўйича келиша олмадик.

 Собиқ жамоаларингиз – "Локомотив" ва "Олимпик"ни кузатиб борасизми? Айниқса, улар яқинда ўзаро тўқнаш келишган эди.

Албатта! Ўзбекистон U-16 терма жамоаси машғулотларидан кейин ўша ўйинни томоша қилдик.

— Қайси жамоага кўпроқ мухлислик қилдингиз: "Локомотив" ёки "Олимпик"?

Бу ўйинда кўпроқ "Олимпик"га мухлислик қилдим. Чунки у ерда ёшлар бор ва бош мураббий Мирко Еличич, у билан бирга ишлаганмиз. Шахсан унинг учун ҳам мухлислик қилдим.

— Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасини бошқараётган Тимур Кападзе билан узоқ вақт бирга ишлагансиз. У сизни терма жамоа мураббийлар штабига таклиф қилмаганмиди?

Тимур Тоҳирович билан алоқада бўлиб турибмиз. У мени Ўзбекистон терма жамоасига чақирмади, чунки у ерда эски мураббийлар штаби (Сречко Катанецнинг ёрдамчилари) қолган эди. Аммо ҳозирча бу ҳақда ўйлашга эрта, энг муҳими — жаҳон чемпионатига йўл олиш масаласини ҳал қилиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика