UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про-лиганинг 18-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Биринчи бўлимда ишлар унчалик ўхшамади, иккинчисида ҳам. Бугун ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритганимиз энг муҳими бўлди. 

- Гол ҳақида фикрингиз. Чиройли гол урилди.

- Стандартдан кейин уриладиган голни анча вақт кутдик. Бугун яхши кун бўлди, чунки стандартдан гол ура олдик. Узоқ вақт стандартлардан гол уриш бўйича ишладик. Шу боисдан бугунги кунни қувончли кун десак бўлади.

- Ўйиннинг оғир ўтишини кутганмидингиз?

- Осон бўлмаслигини кутгандик. Ўйин сўнгида ҳимояда ўйнашга, тўпни тепиб юборишга ҳам тайёр бўлиб тургандик. Айтганимдек, барча режалар амалга ошмади.  Ўйинни кўриб чиқамиз, тахлил қиламиз ва йигитлар билан бу борада гаплашиб оламиз.

- Кейинги тур ўз майдонимизда "Шўртан"га қарши ўтказилади. Бу ўйинга жамоа қай тариқа тайёрланади?

- Сўнгги ўйинлар анча қийин ўтади. Жамоани режа бўйича тайёрлаймиз. Ўз майдонимизда ютишга мажбурмиз. 

- Биринчи бўлимда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди, бироқ гол урилмади. Футболчиларда ёки ўзига бўлган ишонч кўпайиб кетдими ёки бошқа сабаб бўлдими?

- Бундай пайтда футболчида гол уриш ёки урмасликдан бошқа фикр бўлмайди. Қаердадир дарвозабон яхши ўйнади ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Қаердадир ўзимиз яхши вазиятда рақиб дарвозасига ноаниқ зарба йўлладик. Сабаб сифатида техник "браклар"ни ёки рақиб посбонининг маҳоратини келтириб ўтсам бўлади. Нафақат ушбу вазиятлар, балки, бошқаларини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Асосийси - осон бўлмаган сафар ўйинида уч очко олдик. Энди навбатдаги ўйинга тайёрланамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика