Демирбай "Галатасарой"га ўтди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2023, 16:34
Бунгача ярим ҳимоячи "Байер"да ҳаракат қилган.

"Галатасарой" "Байер" ярим ҳимоячиси Керем Демирбай билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи турк клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Қўшимча қиламизки, Демирбай 2019 йилнинг ёзидан бери "Байер"да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у "фармацевтлар" сафида 36 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: galatasaray.org