Дембеленинг маоши ўйинлар сонига қараб белгиланиши мумкин
10 ноя 2021 11:33
Янгиликлар
Дембеленинг маоши ўйинлар сонига қараб белгиланиши мумкин
«Барселона» Усмон Дембеле учун янги шартнома шартларини тайёрламоқда.
Каталония клуби французга майдонда ўтказган вақтига қараб ойлик тайинламоқчи. «Барселона» Дембеленинг маошини камайтириб, унинг ўрнига турли бонусларни таклиф қилмоқчи. Бу ғоя «Барса» директори Матеу Алеманига тегишли.
Агар бонусларнинг барчаси амалга ошса Усмон ҳозиргидан ҳам кўпроқ маош олиши мумкин.
Бу мавсум Дембеле жароҳат туфайли «Барселона»да умуман майдонга тушгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар