Дембеленинг "Интер"га қарши ўйинда майдонга тушмагани сабаби маълум бўлди

Mirjalol Normatov
26 окт 2018, 20:55
ЕЧЛнинг 3-тури доирасида Усмон Дембеле "Интер"га қарши ўйинда майдонга тушмади.

"Sport.es" хабарига кўра, 21 ёшли франциялик жамоанинг ўйинолди йиғилишига 25 дақиқа кечикиб келган. Бу ҳолат "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Эрнесто Вальвердега ёқмаган ва уни майдонга туширмасликка қарор қилган.

Учрашувда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Дембеле бу мавсумда "Барселона" таркибида 11 ўйинда қатнашди ва 5 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›