

Айни вақтда франциялик футболчи Каталония клубини тарк этишга қарор қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Манбанинг хабарига кўра, Дембеле Хавига ёзда "Барселона"ни тарк этишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле 2017 йилнинг ёзидан буён "Барселона"да ўйнамоқда. Франциялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида 122 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урган ва 21 та голли узатма амалга оширган.



