

Бу ҳақда машҳур инсайдер Саша Тавольери хабар бермоқда.
Саудия Арабистони клуби "Вест Хэм"дан Саммервиллни трансфер қилганидан сўнг яна бир машҳур вингерни жамоага олиб келмоқчи.
"Ал Ҳилол" вакиллари аллақачон Дембеленинг атрофидаги инсонлар билан боғланишган. Агар франциялик футболчи ўтишга "яшил чироқ" ёқса, саудия арабистониликлар Франция клуби билан музокараларни бошлашади.
ПСЖ эса Дембеле билан шартномани узайтириш ниятида. Унинг амалдаги келишуви 2028 йилгача мўлжалланган.



